^Юқорига Back to Top
facebook

Янгиликлар

Инсонни қадрлаш – эзгуликнинг бир кўриниши

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Қайси бир ёш кекса кишини ёши улуғлиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёши катта бўлган пайтда эҳтиром қиладиган кишини рўбарў қилади”(Термизий ривояти).

Зиёрат – ҳурмат юзасидан кекса, табаррук зотлар, ҳурматли инсонлар ҳузурига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олиш, муборакбод этишдир. Зиёрат қилиш ҳам эзгуликнинг бир кўринишидир. Чунки, инсон бир кишини хурсанд қилиб, кўнглини кўтармоқчи бўлса, унинг зиёратига бориши лозим. Нуроний ота-оналаримизнинг йўқлаш, икки дунёда ҳам улуғ ажр-савобга эга бўлган буюк амаллардан ҳисобланади.

 

Жорий йилнинг 5 май куни ТИИ “Етакчи қизлар” клуби аъзолари “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ошпаз ва бошқа лавозимларда узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирда муборак кексалик гаштини сураётган, 90 баҳорни қаршилаган нуроний Мусохон отанинг уйларига бориб, байрам билан қутладилар.

Талаба қизларимизнинг чиройли байрам табриги ва гўзал Қуръон карим тиловотлари таъсиридан отахоннинг кўзлари қувонч ёшига тўлиб, кексаликдан титраган қулларини дуога очдилар. Қарийб бир асрга тенгдош бу нуроний табаррук отахон дуо қилар экан: “Кундан-кунга чирой очиб гуллаётган гўзал юртимизнинг равнақи бардавом бўлишини Яратгандан сўрайман” – деди. 

Талаба қизлар отахоннинг муборак дуоларини олиб, кўнгилларини кўтариб, эсдалик совғалари улашиб келишди. Зеро, кексаларни ҳурмат қилиш, кўнгилларини кўтариш, хизматларига шай туриш, ҳар бир инсон учун мақталинган  савобли амаллардандир. Аллоҳ таоло барчамизга чиройли умр бериб, гўзал амаллар қилиб, натижасини кўриб юришни насиб қилсин.                                                                  

З.Суярова,

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!