^Юқорига Back to Top
facebook

Янгиликлар

Оила – фароғат қасри

Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлик. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар ҳам шундагина кучли бўлади.

Абдурауф Фитрат

Ҳозир нафақат бизда балки жаҳондаги барча демократик дунёвий давлатларда оилани мустахкамлаш, тарбияни яхшилаш, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва маънавий соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига катта  эътибор қаратилмоқда.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини “Халқаро Оила куни” сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини одам ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан – оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.

Жорий йилнинг 15 май  куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “Оила – фароғат қасри” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Республика Оила илмий-амалий марказининг етакчи илмий ходимаси, психология фанлари номзоди, доцент Феруза опа Акрамова учрашувнинг азиз меҳмони бўлди.

Ф.Акромова талаба қизлар билан  оила мавзусида ўзаро қизиқарли суҳбат олиб борди. Суҳбат давомида мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси болалар, оналар ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилиш экани айтилди. Бунинг намунасини йилларнинг “Инсон манфаатлари”, “Оила”, “Аёллар”, “Соғлом авлод”, “Оналар ва болалар”, “Қарияларни қадрлаш”, “Меҳр ва мурувват”,  “Ижтимоий ҳимоя” ва ниҳоят “Соғлом она ва бола” дея номланишида ҳам яққол кўришимиз мумкинлиги таъидланди.

Ёшларнинг оилага садоқат, ота-она ва ака-укаларга ҳурматда тарбияланиши ҳамда уларнинг онгида Ватан туйғусини мустаҳкам қарор топтириш маънавиятимиз ва қадриятимиз асосидир. Оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват ва оқибат омиллари соғлом муҳитни яратади, соғлом тарбия оила аъзолари ўртасида меҳр-қибат, мақсадлар бирлигини юзага келтиради. Оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида эса  ота-онага нисбатан бурчларни, уларнинг жамият олдидаги масъулиятларини кучайтиришга хизмат қилади.

Суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан тўла жавоб олишди. 

Қайси бир оилада эр ва аёл ўз вазифаларига риоя қилиб, намунали, аҳил оила қурсалар ҳаётда бахтли-саодатли умр кечирадилар. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки бахтли ота-оналар бахтли болаларни улғайтирадилар, бир-бирига меҳр қўйган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларини эъзозлайдилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, оилада эр ва аёл ўз вазифаларига риоя қилиб, намунали, аҳил оила қурсалар ҳаётда бахтли-саодатли умр кечирадилар. Бинобарин, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини ҳеч қачон унутмаслик лозим.

 

З.Суярова,

ТИИ талаба қизлар билан

ишлаш бўйича услубчи

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!