^Юқорига Back to Top
facebook

Янгиликлар

Энг маҳоратлилар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритдилар

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни пойтахтимизнинг “Наврўз” тантаналар уйида Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Пешин намозидан сўнг бошланган беллашувнинг иккинчи қисмида Тошкент ислом институтидан 9 нафар талаба қизлари (3 та ҳифз, 6 та тиловат) йўналишлари бўйича  ўзаро беллашдилар.

Юқори савияда ўтган мусобақада қуйидаги талаба қизларимиз ғолибликни қўлга киритди:

Мусобақанинг ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўринни 3-курс “В” гуруҳ  талабаси: Нажмиддинова Робияхон
2-ўринни 1-курс “З” гуруҳ талабаси:  Абдуллаева Фотимахон
3-ўринни эса, 3-курс “В” гуруҳ  талабаси:   Акбарова Ҳавасхон эгаллади.

Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўринни 1-курс “З” гуруҳ талабаси: Сайдалиева Муфаззала
2-ўрин: 1-курс “В” гуруҳ талабаси:   Мираҳмедова Хуснорахон
3-ўрин: 3-курс “В” гуруҳ талабаси: Самандарова Дилфузахон эгаллади.

Ғолибаларга Тошкент ислом институти ва бошқа ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Орадаги танаффусда “mehrob.uz” ва “muslimaat.uz” сайтлари ҳамкорлигида савол-жавоб викторинаси бўлиб ўтди. Талаба қизларимиз ҳам танаффус пайтларида ўзлари тайёрлаган гўзал нашид ва саловатларни ижро этдилар. ТИИ талаба қизлар учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва ҳаёт” китоби тўпламини Марҳум устознинг рафиқалари Фотимахон ая ҳадя сифатида топширди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича

услубчи З.Суярова

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!