^Юқорига Back to Top
facebook

Ақида

Ризқ ўзгармас

Али розияллоҳу анҳу масжидга бордилар. Масжид дарвозаси олдида турган кишига қараб: “Хачиримни ушлаб туринг”, – деб ўзлари намоз ўқиш учун масжидга кириб кетдилар. Ҳалиги нотаниш киши хачир юганини ечиб олиб ўғирлаб кетди. Хачирни эса қўйиб юборди. Али розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб: “Масжиддан қайтиб чиқиб, хачиримни ушлаб турган шу кишига икки дирҳам бераман”, – деб хаёлларидан ўтказган эдилар. Намозни адо этиб бўлганларидан кейин ҳамёнларидан икки дирҳам олиб ташқарига чиқсалар, хачир ҳам, ҳалиги киши ҳам жойида йўқ.

Бироз вақтдан сўнг хачирни югансиз ҳолатда топдилар ва уйларига олиб қайтдилар. Ходимларига бозордан хачир учун бошқа янги юган сотиб олиб келишни буюрдилар.

Хизматкор бозордан юган сотиб олиб келди. Али розияллоҳу анҳу қарасалар, бу ўша ўғирлаб кетилган юган экан. Ходимларидан бу юганни неча дирҳамга сотиб олганини сўрадилар. “Икки дирҳамга сотиб олдим”, – деб жавоб берди хизмакор. Ҳа, ўша ўғри юганни икки дирҳамга сотган эди.

Хулосани Али розияллоҳу анҳунинг ўзлари чиқардилар: “Банда ўзига келаётган ризқни шошқалоқлиги сабабли ҳаромга айлантириб олади. Аммо Аллоҳ белгилаган ризқдан ортиғини ея олмайди”.

 

 

Тошкент ислом институти проректори

Ибодулла Ахроров таржимаси

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!