^Юқорига Back to Top
facebook

Ақида

Тўтиқуш каби бўлма

http://qvaler.ru/img/FFpvLuFAIAQ.jpg

Бир шайх Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларига ақидани ўргатганларидан ва уларнинг нафсларига сингдирганларидан ибрат олган ҳолда ўз  шогирдларига ақоидни “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини ўргатар ва уни шарҳлар эди.

Кунларнинг бирида шогирдларидан бири унга тўтиқуш олиб келди. Устоз қушлар ва мушукларни боқишни яхши кўрарди. Кунлар ўтиб шайх тўтини яхши кўриб қолди ва уни дарсларида ҳам ўзи билан бирга олиб юра бошлади. Ҳаттоки тўтиқуш “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтишни ўрганди ва уни эртаю кеч айтарди.

Кунларнинг бирида шогирдлари шайхни қаттиқ йиғлаётганини кўрдилар ва устозидан бунинг сабабини сўрадилар. Шунда устоз мушук тўтиқушни ўлдириб қўйганини айтди. Шогирдлари: “Шунинг учун йиғлаяпсизми? Агар хоҳласангиз сизга бундан-да яхшироғини олиб келамиз”- дейишди. Устоз буни рад этиб: “Бунинг учун йиғламаяпман”- деди. Сўнг: “Йиғлаётганимнинг сабаби шундаки, мушук тўтиқушга ҳужум қилган вақтда у бақира бошлади ва то ўлгунича бақирди. Ваҳоланки, унинг энг кўп айтадигани сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси эди. Аммо унга мушук ҳужум қилган вақтда бу калимани  унутди ва фақат бақирарди”- деди.

Чунки тўтиқуш бу калимани фақат тилида айтар, қалби эса уни  билмас ва сезмас эди.

Сўнгра шайх шогирдларига: “Биз ҳам шу тўти каби бўлиб қолишимиздан қўрқаман. Ҳаётимиз давомида тилимиз билан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтамиз, ўлим ҳозир бўлганида эса уни унутамиз ва эслай олмаймиз. Чунки қалбларимиз уни билмайди”- деди.

Буни эшитган шогирдлар ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасида собит эмасликларидан қўрқиб, йиғлай бошладилар.

Бизчи? Биз ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини қалбимиз билан биламизми? Ваҳоланки, осмонга ихлосдан кўра буюкроқ нарса кўтарилмаган. Ерга эса тавфиқдан улуғроқ нарса тушмаган-ку. Билингки бу тавфиқ, ихлос миқдорича бўлади....

“Жўйбори Калон”аёл-қизлар

ўрта махсус ислом билим юрти

 2- босқич талабаси

Сулаймонова Муаззамхон

 

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!