^Юқорига Back to Top
facebook

Адабиёт

ОНАЖОН

 

Юзингизга юзим қўйгим келади,

Қалб қўридан меҳр берган волидам.

Жаннат ифорига тўйгим келади,

Кўзимга тўтиё Маккам, Мадинам.

 

 

Сиз айтган аллалар ҳамон ёдимда,

Ҳатто тушларимга кириб чиқади.

Қанийди, бўлсангиз доим ёнимда,

Айрилиб қолмоқлик бағрим тилади.

 

Пойингиз остига тўшалган жаннат,

Меҳрингиз тафтидан очилар гуллар.

Беғараз яхшилик этмоқлик суннат,

Сиз рози бўлсангиз, яйрайди диллар.

 

Кулгингиздан бўлсин олам мунаввар,

Бахтимга соғ юринг, эзгулик сочиб.

Итоат этмоқлик кетмас бесамар,

Сўзингиз қонундир, амрингиз вожиб.

 

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти мударриси

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!