^Юқорига Back to Top
facebook

Адабиёт

ВАТАН

 

Яшар бўлсам Ватанда, армоним йўқ, Худо ёр,

Хокин этсам тўтиё, андин ўзга на даркор.

 

 

Кездим неча элатни, кўрдим пасту баландни,

Чидолмади тор кўксим, бунда ажиб туйғу бор.

 

Ёт элларда шоҳ бўлган, кўнгли ярим, бағри қон.

Кўзида қотган Ватан, яшаркан бўзлаб ночор.

 

Ғазал битдим биродар, она юртим ишқида,

Тилло экан ҳар гиёҳ, бермагин асло озор.

 

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти мударриси

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!