^Юқорига Back to Top
facebook

Ислом тарихи

Ҳабашистонга ҳижрат ислом тарихидаги илк миграция

Ҳижрат сўзи бир жойдан иккинчи бир жойга кўчиш маъносини англатиб, истилоҳда эса Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) даврларидаги мусулмонларнинг Ҳабашистонга, сўнгра ўзлари бошчилигида Мадинага кўчиб ўтишларига айтилади.

Шу маънодаги ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) томонларидан бир қатор кўрсатмалар баён қилган. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда У зот : “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк (ҳижр) қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир”,- дейдилар.

 

Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар (р.а.) ривоят қилган ҳадисда: “Ҳижратнинг энг афзали – Роббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”,- дейилади.

Ал-Фокиҳий ўзининг  “Макка хабарлари” асарида ёзишича, Ибн Аббос (р.а) ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёнини ўғирлашади. Ўғри ушланиб, Пайғамбаримиз (с.а.в) олдига олиб борилганида, у ўз қилмишини шу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи экани билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в) эса унинг ишини қоралаб, Маккага қайтиб, ўз шаҳрида муқим яшашга буюриб: “Ҳижрат тўхтатилди!” дея таъкидлайдилар. Демак ўз манфаатларини кўзлаб, ҳижрат сўзини рўкач қилишга хеч бир инсоннинг ҳаққи йўқ.  Умуман ислом динига хос сўз ва ибораларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиш учун хеч бир кишига рухсат этилмайди.

Абдуллоҳ ибн Умар (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бир киши келиб: “ Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузуригизга келдим”, дейди. У зот эса: “Ота-онангни олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг шундай кулдиргин[1]”, — деб жавоб беради (Абу Довуд ривояти).

Инсон ҳеч қачон ўз ватанига хиёнат қилмаслиги ва ўзга Ватанни ихтиёр этмаслиги таъкидланмоқда. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир инсон ўз ватанига  шунингдек ота-онасига содиқ фарзанд бўлиши лозимлигини айтмоқдалар. Бу эса, “адашган ҳижратчи”ларга тўғри йўлни танлаб олишларига туртки бўлиши шубҳасиздир.

 4-курс талабаси

Саидова Гулчеҳра

 

 



 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!