^Юқорига Back to Top
facebook

Мақолалар

Интерфаол  методлар ва улардан таълим жараёнида фойдаланишнинг аҳамияти

Интерфаол усул нима? Анъанавий таълимда «нимани, қачон ва қаерда» муаммоларига асосий эътибор қаратилган бўлса, замонавий ҳамкорликка асосланган таълим технологияларида «қандай қилиб ўргатиш керак?» деган муаммо муҳим ўринни эгаллайди. Интерфаол методлар- шундай методларки, у талаба ёшларнинг ўзаро мулоқот ва дарс жараёнини амалга оширувчи усул.” Интерактив” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “Интеракт” яъни “Интер”- бу ўзаро, “акт”- ҳаракат, таъсир, фаоллик маъноларини англатади .

 

 Ҳамкорликка асосланган, талаба-ўқувчиларнинг фаоллигини оширишга мўлжалланган, талаба-ўқувчиларни бошқаларнинг фикрини эшитиш, тушуниш, ҳурмат қилиш, ўзгалар манфаатлари билан ҳисоблашиш, улардан ўрганиш, уларга ўргатиш, таъсир қила олиш, ўзининг ва бошқаларнинг «мен»лигини сезиш, ҳис қилиш, ўзини бошқариш, фикрини лўнда ва аниқ баён қила олишга ўргатишга қаратилган «интерфаол» ўқитиш усуллари тез суръатлар билан ривожланиб, ижобий самара бермоқда. Ҳозирда янгича методларни ёки инновацияларни таълим жараёнига тадбиқ этиш ҳақида тўхталганда интерфаол усулларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши тушунилади.

Интерфаол усуллар гуруҳдаги кичик гурухлар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб, талаба-ўқувчиларни харакатчанликка бошлаб, рухлантиради, натижада ўқувчилар ҳамкорликка ўргана бошлайдилар. Ҳар қандай интерфаол усул тўғри ва мақсадга мувофиқ қўлланилганида ўрганувчиларни мустакил фикрлашга ўргатади.

4-курс талабаси

Одилбекова Моҳинур

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!