^Юқорига Back to Top
facebook

Мақолалар

Умавийлар даврида илк мадрасалар

Умавийлар даврида илм-фан юксак даражада ривожланди. Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда,жамият тараққиётини ривожлантирадиган илмларни эгаллашга катта эътибор қаратилди. Бу даврда тафсир, улумул қуръон, фиқҳ ва ақида илмлари ривожланганига ҳамдабарчага намуна бўладиган бир қанча уламолар етишиб чиққанига гувоҳ бўламиз. Мисол учун, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Ибн Умар ва бошқаларни келтириш мумкин.

 

Макка, Мадина ва Куфашаҳарларида  асос солинган тафсир ва фиқҳ мадрасалари  айнан шу даврга тўғри келади.

Дастлаб таълим масжидларда бўлган бўлса, кейинчалик Халифа Умар ибн Абдулазиз ва волий Ашрас ибн Абдуллоҳ Сулламий (ҳ.108–110) биринчи мадрасаларни қуришни жорий қилган. Бу мадрасалар илм-маърифат бешиги вазифасини ўтаган.

Улар:

А)Шом мадрасаси муаллими имом фақиҳ Абу Идрис Хавлоний Оъиз ибн Абдуллоҳ, фақиҳ Қубайза ибн Зуайб Дамашқий, Ражо ибн Ҳайва Фаластиний (имомМоликнинг устози), Макҳул Шомий Дамашқий, Билол ибн Саъд Сукний имом Роббоний барчалари тобеинлардан бўлган. Ҳукумат томонидан буларгаэҳтиёжларига яраша алоҳиданафақалар тайинланган.

Б) Мадина мадрасасидастлаб саҳобалар даврида 130га яқин муаллим-саҳобийлар бўлишган. Кейинги давр тобеинлардан Саъд ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Урва бинти Абдуроҳман ибн Саъд Ансорий, Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ, Сулаймон ибн Ясор, Ибн Умарнинг мавлоси Нофеъ ва бошқалар.

Д) Макка мадрасаси бу даргоҳ муфассирларнинг даргоҳи деб ҳам номланади. Муаллимлари –Мужоҳид ибн Жубайр Маккий, Ибн Аббос мавлоси Икрима, Ато ибн Раббоҳ сингари олимларни келтириш мумкин.

С) Басра мадрсаси Муҳаммад ибн Сиррин Басрий, Қатода ибн Дуома Садусий сингари тобеинлар.

И) Куфа мадрасасидастлаб бу мадрасага 300 та  Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалар асос солишган, Абдуллоҳ ибн Масъуд мадрсаси деб ҳам номланади. Умавийлардан Умар ибн Абдулазиз даврига келиб ривож топди. Муаллимлари– Омир ибн Шураҳбил Шаъбий, Ҳаммод ибн Абу Салама сингари олимлар бўлишган.

Э) Яман мадрасасиасосчиси Муоз ибн Жабал ва Абу Мусо Ашъарий. Давомчи муаллимлари – Товус ибн Кайсон, Ваҳб ибн Мунаббиҳ каби олимлар.

Ж) Миср мадрасасининг муаллимлари Язид ибн Аби Ҳубайб ва бошқалар.

К) Шимолий Африка мадрасасининг муаллимлари Муовия ибн Худайж, Уқба ибн Нофеъ Фиҳрий ва ҳоказо.

Ушбу мадрасаларда тафсир илми, унинг турлари, ҳадис, ижтиҳод, фиқҳ фанлари ривож топди.Тасаввуф илми асосчилардан бири Ҳасан Басрий ахлоқшунослик, психология, таржимонлик, иқтисод илми ва бошқа бир қатор фан ва илмларнинг ривожигаўз ҳиссасини қўшди.

4-курс талабаси

Қурбонова Инобат

 

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!