^Юқорига Back to Top
facebook

Мақолалар

“Нафъул-муфтий” асари

Абдулҳай Лакнавийнинг “Нафъул-муфтий” асарининг тўлиқ номи “Нафъул-муфтий вас саил бижамъи мутафарриқоти масаил” бўлиб, турли масалаларни ўз ичига олган фойдали манбадир. Ушбу асарда ибодатларнинг афзали бўлмиш намоз, шунингдек, мусулмон киши бажариши жоиз бўлган ва жоиз бўлмаган амалларга оид масалалар ёритилган. Муаллиф ушбу асарда Ҳайдарободда истиқомат қилган вақтида ўзидан сўралган саволларни ва уларнинг жавобларини жамлаган.

 

Муаллиф асарни 1287-ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойида таълиф этган. Асар тўрт китоб ва унинг таркибига кирувчи 35 бобдан иборат.

 

Абдулҳай Лакнавий ҳуқуқий муаммолар бўйича юзага келган ихтилофларни чуқур ўргангач, уларни мавзулар бўйича тасниф этиб тизимлаштирган. Бу борада мазҳаб уламоларининг қарашларидан унумли фойдаланган. Асарда ниҳоятда долзарб ва мунозарали масалаларни ёритишда ҳанафий мазҳабига оид 100 дан ортиқ манбалардан, мазҳаб уламоларининг энг саҳиҳ фатво ва сўзларидан фойдаланилган. Асарни ўқиб, ўрганиш натижасида муаллиф қанчалик илғор салоҳият эгаси эканини ва ўз замонасининг буюк уламоси бўлганига гувоҳ бўламиз.

“Нафъул-муфтий” асари ҳанафий фиқҳининг пайдо бўлиш моҳиятини, унинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш ва амал қилиш қонуниятларини, нормаларни ҳаётий муносабатларга тадбиқ этиш механизмининг сир-асрорлари, ҳанафий ҳуқуқий маданияти ҳақида чуқур билимга эга бўлишда муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга.

4-курс талабаси

Т.Исамуҳаммедова

 

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!