^Юқорига Back to Top
facebook

Мақолалар

Изн сўраш одоби ҳақида билганларимиз ва билмаганларимиз

Марҳум Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек’’ Билишимиз шарт бўлган саҳифаларни қунт билан варақлаш ҳаммамиз учун ҳам фарз ҳам қарз’ Инсонлар бу дунёда ўз аҳли оиласи билан роҳат-фароғатда яшашлари учун бир жойни маскан қилиб оладилар. Бу масканда яшовчилар ва унга ташриф буюрувчиларнинг одоблари бор.

Бу одобларга риоя қилишлик инсониятнинг манфаъатига хизмат қилади. Маскан одобларидан бири изн сўраш одобидир. Изн сўрашликда унга риоя қилиш лозим бўлган, у билан одобланишлик керак бўлган ўзига хос одоблари бор. Қуйидаги одобларда хонадонларнинг ҳурматини сақлашлик, инсонлар орасида адоват қўзғалмаслиги ва мусулмонлик одобини сақлашлик бордир.

Аллоҳ таоло Ўзининг абадий китоби Қуръони Каримда шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

Эй, имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангиз[1].

Ушбу ояти каримадан қуйидаги одоб-ахлоқ масалалари ўрганилади.

1. Муносиб вақтни танлаш.

2. Эшикни уч марта тақиллатиш. Буюк ватандошимиз имом Бухорий р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: “Қачон сизлардан бирингиз уч марта изн сўраса ва унга изн берилмаса, қайтсин”

3. Эшикни мулойимлик билан тақиллатиш.

4. Эшикни уч бор таққилатишда уларнинг ўртасини ажратиш.

 5. Эшикнинг рўбарўсида туриб олмаслик.

 6. Изн сўровчи киши ўзини танитиш.

7. Кўзни тийиш.

8. Изн берилмаса қайтиб кетишлик.

Яъни, агар изн сўровчига жавоб берилмаса ёки “қайтинг” дейилса ёхуд уйда ҳеч ким бўлмаса, изн сўровчи қайтиб кетиши лозим бўлади. Бу ушбу оятга мувофиқдир: “Бaс, aгaр у (уй)лaрдa ҳeч кимни тoпмaсaнгизлaр, ундa тo сизлaргa изн бeрилмaгунчa улaргa кирмaнгиз! Aгaр сизлaргa “қaйтинглaр” дейилсa, қaйтиб кeтaвeринглaр! шу сизлaр учун энг тoзa (йўл)дир. Aллoҳ қилaётгaн ишлaрингизни билувчидир”[2].

 9. Хонадон эгасининг узрини қабул қилиш.

10. Хонадон аҳлининг изнини кутиш.  

11. Чақириб келувчи киши билан бирга кираверишлик.

12. Ўз маҳрамларининг олдига ҳам инз сўраб киришлик

Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. Ўзининг аёлининг олдига киришдан олдин ҳам томоғини қириб кирар эдилар. Бу изн сўрашнинг юқори одобларидандир.Бир киши Набиий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан онамнинг олдига ҳам изн сўраб кирайми деди. Ҳа дедилар. Шунда ҳалиги киши онамни мендан бошқа хизматчиси йўқ. Ҳар гал ёнларига киришимдан аввал изн сўрайми? Сен онангни кийимсиз кўришни истайсанми? дедилар.йўқ деди Унда ҳар гал изн сўра дедилар

.Салафи солиҳлар изн сўрашдан аввал салом бериш керак дейдилар ва ушбу ҳадисни келтирадилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким саломдан аввал рухсат сўраса, унга рухсат бермасдилар дейилган.

Ёнғин, ўғрилик, босқинчилик каби инсон қийинчиликда қолган ҳолатларда изн сўрамасдан кириш мумкин.  Аллоҳ барчамизни билганига амал қилувчи солиҳ бандаларидан қилсин.

 

4-курс талабаси

Толипова Дилором

  

 



[1] Нур сураси, 27 оят

[2] Нур сураси 28 оят l

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!