^Юқорига Back to Top
facebook

Мақолалар

Жаннат йўлини осонлаштирувчи амал

Ихлос билан ўрганилган илм дунёю охират саодатининг калитидир. Илм дунёдаги бахт саодат калити бўлиши – олимнинг илмига амал қилиб яшашида кўринади. Зеро, илм сабабидан силаи раҳм қилинади, қариндошлик алоқалари мустаҳкамланади, ота-онага яхшилик қилиш, қўшничилик ҳақи ва бошқа кўплаб ҳақлар адо қилинади. Ушбу солиҳ амаллар туфайли инсоннинг умри узоқ ва баракали бўлади, ҳамда Аллоҳ таоло уларни турли бало-офатлардан асрайди.Охират саодатининг калити бўлиши эса – бу дунёда Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсуниб, қайтарганларидан қайтгани сабабли охиратда ажр- мукофотларга эга бўлишида кўринади.

Илм инсоннинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги даражаси ортишига ҳам сабаб бўлади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини котарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир(Мужодала, 11). Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қиладилар: «Инсон вафотидан сўнг унга фақат уч нарсадан савоб бориб туради: садақаи жория, фойдаси тегадиган илм, солиҳ фарзанднинг дуоси» (Муслим ривояти). Шунингдек, «Илм излаганнинг гуноҳини кечишни Парвардигордан еру осмондаги ҳамма жонзот, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам сўрайди» (Ибн Можа ривояти). Яна бир ҳадисда риворат қилинади: “Ким илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга Жаннат йўлини осон қилади. (Бухорий ривояти)

Уларнинг гуноҳи кечирилишини ҳатто сувдаги балиқлар ҳам сўрайдиган, жаннат йўлини осонлаштирувчи йўлда илм толиби учун зарур бўлган нарса, кўзлаган манзилини яқинлаштирувчи омил - тақводир. Демак, илм талабидаги инсонга игна билан қудуқ қазишдек машаққатли йўлда ихлос ва тақво зарур бўлади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир ( Бақара, 282).

Шунингдек, толиби лимнинг ихлоси бўлиши керак. Илмни жоҳиллар билан тортишиш ёки риё учун эмас, балки, Аллоҳ таоло розилигини истаб ўрганиш зарур:

Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда болишдан умидвор болса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!

Аллоҳ таоло ояти каримада ибодатда ҳеч кимни Унга шерик қилмасликни буюрди. Шундай экан, улуғ ибодатлардан бири бўлган илм олишда ҳам инсонлар розилиги ёки мақтовини эмас, балки Аллоҳ таолонинг розилигини талаб қилиш лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчамизга фойдали илмни амали билан ато айлаб, икки дунё саодатига мушарраф айласин. Омин!

"Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ислом билим юрти мударрисаси

Кенжабой Гулруҳ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!